Бугун тонгда Тунисга навбатдаги йиғинни ўтказиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига уч нафар ўйинчимиз жалб қилинди.





Ҳимоячи Александр Клецков, ярим ҳимоячи Станислав Андреев ва ҳужумчи Александр Гейнрих ушбу йиғинда ҳамда 8 декабрь куни Тунис, 12 декабрь куни Жазоир терма жамоаларига қарши ўтказиладиган баҳсларда иштирок этишади. 14 декабрь куни Тошкентга қайтиб келадиган термамиз орадан тўрт кун ўтгач, энди БААга йўл олади.


XtGem Forum catalog